Science and Education | |
Санъатнинг турлари ва уларнинг тарбиявий аҳамияти | |
Ибрагим Файзуллаевич Каюмов1  | |
[1] БухДУ; | |
关键词: мусиқа; дунё билими; санъат; фаолият; кулолчилик; расм; каштачилик; тилла кашта; | |
DOI : | |
来源: DOAJ |
【 摘 要 】
Касбий мусиқанинг мукаммал ва мураккаб тизимда таркиб топганлиги, мақомлар тизимининг ўзида намоён бўлиши билан фарқланади. Санъат-ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос шакли. Санъат инсоният маънавий маданиятининг таркибий қисми, дунёни маънавий англашнинг махсус туридир. “Санъат” сўзи жонли тилимизда нечоғли кенг маънода қўлланмасин, табиийки, бизни унинг эмас, балки истилоҳий маъноси қизиқтиради. Истилоҳий маънода “Санъат”1 деганда инсоннинг гўзаллик қонуниятлари асосида борлиқни бадиий ўзлаштириш (ва ўзгартириш)га қаратилган яратувчилик фаолияти ҳамда унинг натижаси ўлароқ вужудга келган жами нарсалар тушунилади.
【 授权许可】
Unknown