Science and Education | |
АМАЛИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ | |
关键词: таълим; методика; амалий таълим; методик таъминот; тизим; ишлаб чиқариш таълими; таълим мазмуни; мутахассис; | |
DOI : | |
来源: DOAJ |
【 摘 要 】
Амалий таълим жараёни - бу талабани касбий фаолиятга ўргатувчи, касбий шакллантирувчи ва ривожлантирувчи жараёндир. Шунинг учун ҳам бу жараённи методик бошқариш қулай, мосланувчан ва ижодий бўлиш керак. Бошқача ифодаласак, бу жараён яхлит ташкилий-методик тузилма сифатида ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги ақлий ва жисмоний меҳнат фаолияти натижасида тегишли касбий кўникма ва малака даражасини (касбий маҳорат асосларини) шакллантириш методикасига йўналтирилган бўлиши лозим. Амалий таълим жараёнини тизимли режалаштириш уни ўқув-тажриба ишларини режалаштириш, ўқув-амалий ишларни режалаштириш, ўқув-ишлаб чиқариш ишларини режалаштириш, битирув-малакавий (диплом) ишларини режалаштириш каби таркибий қисмларга ажратишга, ҳар бир таркибий қисмнинг режасини аниқ ишлаб чиқишга ва методик таъминотини тўлиқ таъминлашга боғлиқ. Мақолада амалий таълим жараёнини методик таъминлаш масалалари ёритиб берилган.
【 授权许可】
Unknown